ШВИЦ ЗОТИ

— сут гўшт олиш учун боқиладиган зот. Швейцариянинг тоғли ҳудудларида Шарқдан қадимда келтирилган калта шохли зотларни узоқ танлаш йўли билан чиқарилган. Туси қўнғир. Ш. қ. з. нинг сутгўшт, сут, гўштсут йўналишидаги хиллари бор, сутгўшт берадиган хили танасининг йириклиги, яғриндорлиги билан ажралиб туради. Гўштсут йўналишидаги турининг елинлари кичик, танаси ихчам. Иссиқ иқлимли ҳудудлар шароитига тез мослашади. Буқаларининг ўртача вазни 800—1000 кг, сигирлариники 600-700 кг. Сут соғими 6000—6500 кг, ёғлилиги 4,0—4,1%. Серсут сигирлар 16 т гача сут беради. Гўштдорлиги юқори, сўйим чиқими 60%. Ш. қ. з. кўплаб мамлакатларда, жумладан, Франция, Италия, АҚШ, Канада, Швиц қорамол зоти Жанубий Америка мамлакатларида ва Африкада кенг тарқалган.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.