ШАРОЛЕ зоти

— гўшти учун боқиладиган қорамол зоти. 18-а. да Франциянинг Шароле вилоятида маҳаллий зотларни яхшилаш билан яратилган. Шароле зотли қорамоллар йирик, танаси узун, туси сарғишмалларанг, ўта гўштдор, бузоқлари йирик туғилади. Буқаларининг ўртача вазни 1400—1500 кг, сигирлариники 800—1000 кг. Жаҳондаги 70 дан ортиқ мамлакатларда тарқалган. Маҳаллий зотларнинг гўшт маҳсулдорлик сифатларини яхшилашда фойдаланилади.

Ўзбекистонга Шароле зотли буқалар биринчи бор 1970—71 й. ларда олиб келинган. Республика наелчилик стясида музлатиб сакланган уруғлари қораола зотли сигирларни уруғлантиришда ишлатилган. Фарғона вилоятининг Бувайда хўжаликлараро бўрдоқичилик корхонасида қораола зотли каммаҳсул сигирларни Шароле зоти билан чатиштиришдан олинган биринчи авлодлари вазни 5—6 ойлигидаёқ 250—260 кг га етган. Саноат усулида чатиштиришда истиқболли зотлардан ҳисобланади.

ШАРОЛЕ ЗОТИ

Шароле зотли қорамоллар 1773 йилда Франция графлигида маҳаллий сигирларни селекция қилиш натижасида такомиллаштириш йўли билан ишлаб чиқарилган зотдир. Мускулларини тез ривожланиши шароле зотининг асосий характеристкаси ҳисобланади. Шароле зотининг мускулларида ёғ тўқималари ривожланмайди, мазали таъмли, шунинг учун уларнинг гўштлари парҳезли ҳисобланади.


Шароле зотли молларнинг туси сарғиш малла рангда, бурун кўзгуси қизғиш, калласи қисқа, пешонаси кенг, бўйни қиска, кураги чуқур ва кенг, кўкрак тўш чўққиси кам ривожланган, бели кенг, лекин бироз эгилган, орқа қисми кенг. Шароле зоти йирик моллар гурухига киради, оёқлари ўртача баландликда, танаси чўзиқ, унинг олдинги, ўрта ва орқа қисми бир хил узунликда, суяги дағал, жун қоплами юпқа. Моллар бақувват ва чидамли.

Шароле зотли моллар юқори ўсиш тезлигига эга. Бу кўрсаткичлар бўйича улар гўштдор зотлар ичида юқори ўринлардан бирини эгаллайди. Бузокларнинг кунлик вазн ўсиши 940-1300 граммга тўғри келади. Бундай меъёрдаги вазн ўсиш тезлиги уларнинг 2-3 ёшига кадар давом этади.Янги туғилган бузоқларнинг вазни 48-60 килограмм, айримлариники 70 килограммга боради. 8 ойлигидаги вазни 270-340 кг, 18 ойлик ғунажинлар 430-450 килограммга етади. Сигирларнинг вазни 650-1100 кг, буқаларники 950-1500 кг. Бўрдоқи қилинган буқачалар 12 ойлигида 480—530 килограммга ва 18 ойлигида 630-650 килограммга етади. Бўрдоқи молларнинг сўйим чикими 65-70 фоизга тенг. Шундай юқори сўйим чиқимида хам ёғсиз гўшт нимталари олинади. Сигирларнинг сут миқдори 11.00-2000 кг, унинг ёғлилик даражаси 3,9-4,0 фоиз.

Шароле зотининг афзалликлари ва камчиликлари:

Шароле зотининг асосий афзалликлари: 

  • Шароле зотининг асосий афзаллиги бу эрта етилиши;
  • Тана вазни тез ўзгаради;
  • Чидамли ва турли иқлим шароитига тез мослашиш;
  • Гўштининг ажойиб таъми;
  • Эгизаклар камдан-кам ҳоллрада тўғилади.

Шароле зотининг камчиликлари:

  • Бузоқлари катта туғилиши туфайли қийин болалаши мумкин;
  • Яхши озиқланиш ва сақлаш шароитлари; 
  • Тананинг орқа қисми гипертрофиясига мойиллиги. Ушбу патология кўпинча ғунажинларнинг бепуштлигига олиб келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.