Абердин-Ангус зоти

Абердин-Ангус зоти ўзининг юмшоқ ва ингичка толали мармар гўшти туфайли кенг тарқалган. Бундан ташқари ушбу зот гўшт йўналишидаги зотлар ичида энг тез етиладиган зот ҳисобланади.

Абердин-ангус зотининг афзалликлари:

• Ушбу зот ноқулай об ҳаво иқлимига тезда мослашади;
• Агар зот сут йўналишидаги зотлар билан чатиштирилса, ранг абердин ангус зотига сут миқдори эса етарлича ҳолда сақланади;
• Гўшт тана массасини 65-70% ни ташкил этади;
• Гўшти хўшбўй ва маззали таъмга эга, шунинг учун дунёда абердин-ангус гўштидан маззали таомлар тайёрланади;
• Ушбу зот нафақат тез етилади балки туғруқ жараёнлари осонлик билан кечади;
• Ушбу зот харакатчанлиги балан ҳам ажралиб туради;
• Ушбу зотни чиройли териларини Европа мамлакатларида ҳар хил сумкалар тайёрлаш учун сотиб олишади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.