Хусусиятлари

Иккала йўналишда ишлай оладиган қорамол зоти, 60% сут+40% гўшт = 100% самарадорлик
паст миқдорда соматик хужайраларга эга, доимий хомиладорлик, тез ўсиш
Барча иқлим шароитларига мослашувчан, яхши ва бақувват соғлиққа эга
ҳар иккала жинс вакиллари юмшоқ характерга эга
юқори сут бериш маҳсулдорлиги (оқсил миқдори юқори даражада)
иссиққа хам совуққа ҳам бирдек чидамли
Юқори сифатли пишлоқ учун етарли сут ишлаб чиқаради (каппа казеин

ТАРИХИ:

Жигарранг швиц зоти 14 асрда Швейцариянинг тоғли районларидан бўлган Швитц кантонида қисқа оёқли қадимги шарқ қорамолини чатиштириш натижасида яратилган. Кейинчалик ушбу зотли қорамоллар Европанинг бошқа давлатларида (Германия, Австрия) пайдо бўлган, 19 асрдан бошлаб бўлса Америкага олиб кирилган. Россияда швицларни 19 аср ўрталарида олиб киришган. Ушбу қорамолларни маҳаллий моллар билан чатиштириш натижасида кострома, кулранг карпат, кулранг кавказ каби янги қорамол зотлари яратилган. Швицларни сут, сут-гўшт йшанлишдаги типлари мавжуд. Ўзбекистонга асосан иккала йўналишда ишлай оладиган швицлар олиб кирилади. Жигарранг швиц бутун дунёга тез мослашувчан ва чидамли қорамол сифатида машхур. Иқлим ва боқиш бўйича экстрем ситуациялар ушбу қорамоллар маҳсулдорлик бўйича барча зотлардан юқори натижалар кўрсата олади. Қулай шароитларда кулранг швиц ўзининг сут маҳсулдорлигини тўлиқ намоён қилади. Бунда швиц ўзининг узоқ муддат яшаши билан ҳам яжралиб туради, бу бўлса бир қорамолдан олинаётган иқтисодий фойдани максималлаштиради.

ҚОРАМОЛ КЎРИНИШИ:

Швиц қорамоллари кўриниши жигаррангнинг турли хил – очдан тўқгача кўринишида бўлади. Бўйни, калласи ва гавдасининг олд тарафи одатда тўқроқ рангда. Қорамол йирик, бақувват скелетга эга. Гавдаси узунлиги 163-170 см, яйрасида узунлиги 131-135 см. Калласи катта эмас, пешонаси кенг, шохлари охири қорароқ рангда. Бурни қора-қўрғошин рангда. Бўйни қисқа, кўкраги чуқур (64-70 см) ва кенг (43-46 см), яхши ривожланган кўкрак ости билан. Кўкраги диаметри 185-190 см, елкаси ва орқа умуртқаси текис. Елини катта эмас, косасимон кўринишда. Думғазаси кенг ва тўғри, ўртача катталикда, сал кўтарилган ҳолда. Суяги бақувват. Оёқлари қисқароқ ва бақувват, туёқлари қора рангда бўлади. Мускуллари яхши ривожланган. Швицлар териси юпқа ва эластик, бутун танаси буйлаб қисқа ва қалин сочлар билан қопланган.

МАҲСУЛДОРЛИГИ:

Вояга етган урғочи қорамол вазни– 560-800 кг, ҳўкизлари – 700-1000 32- вазнга эга. Янги туғилган бузоқчалар вазни 39 кг атрофида, улар 6 ойлик ёшда ўртача 160-185 кг, 12 ёшда ўртача 250-370 кг вазнга эга бўлишади. Кунлик ўсиш даражаси – 700-950 гр/кун. Соф гўшт чиқиш миқдори 59%. Юқори сифатли гўштга эга. Сут маҳсулдорлиги 3500-5000 кг. Баъзи қорамоллар 10000 кг гача сут маҳсулдорлигига эга. Сут ёғлилиги 3,4-4% атрофида. .

ТАРҚАЛИШ ЗОНАСИ:

Швиц зоти АҚШ, Германии, Австрии, Франции, Испании, Италии ва собиқ СССР давлатларида ( Россия, Беларус, Украина, Казахстан) кенг тарқалган. Ўзбекистонда ушбу зот молларини Республиканинг барча вилоятларида боқиш мумкин.

ЎЗБЕКИСТОНГА ЕТКАЗИЛАДИГАН ҚОРАМОЛЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ:

Насл китоби: Барча ғунажинлар расмий насл китобига киритилган, охирги 3 авлоди ҳақидаги маълумотлар ёзилган насли тўғрисидаги хужжатлар ўзи билан бирга.
Соғлиғи: Барча ғунажинлар келиб чикиш давлати ветеринар ходимлари томонидан берилган соғлиғи тўғрисидаги расмий сертификатларга эга.
Танаси ва елини: Қорамоллар зотнинг аёл тарафи бўйича 1-классга тегишли. Улар шохсизлантирилган, кучли ва тўғри оёқларга эга, калласи гавдасига пропорционал тарзда, кўкраги кенг ва чуқур. Елини коса кўринишида ва сўғричи тўғри ривожланган, қўшимча сўргичларга эга эмас.
Келиб чиқиши : Германия, Австрия.
Она авлоди: Швиц зоти минимум сут маҳсулдорлиги: 1-чи лактацияда 5500 кг дан кўп, 2-чи лактацияда 6000 кг дан кўп. Сут камида 3,9% ёғга ва 4 % оқсилга эга. Лактация давомийлиги 305 кун.
Ота авлоди: ғунажинлар позитив тесдан ўтган ҳўкизлар уруғи билан уруғлантирилган. Ҳўкизлар хайвонларни тест қилиш модели асосида баҳоланган.
Ёши: Танлаш вақтида 19-26 ойлик.
Вазни: ёши ва хомиладорлик даражасига қараб 500-560 кг.
Хомиласи: расмий ветеринар врачи тарафидан тасдиқланган 3-5,5 ойлик хомилага эга.
Танлаш жараёни: Танлаш ғунажинлар туғилган фермаларда сотиб олувчи тарафидан тасдиқланган 2 кишилик комиссия томонидан амалга оширилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.