дунёда гўшт йўналишидаги энг зўр зотлардан бири
Кунига 1600 гр.гача ўсади, тез етишувчи
Ёғлилиги паст юмшоқ ва селли гўштга эга
Соф гўшт чиқиши 80% атрофида
узоқ фойдаланиш даврига эга – 15 йил

ТАРИХИ:

Сигирларнинг Шаролез зоти Сона ва Луарда етиштирилган. Бу зот 19 аср давомида селекция қилиб чиқарилган. Ушбу зот сигирларининг ватани Франция ҳисобланади, ўзининг 200 йиллик тарихи давомида дунёда кенг тарқалган. Шаролез зоти 18 асрда Франциянинг Шароле графлигида чиқарилган. Ушбу зот маҳаллий ола зотининг танлови ва такомиллаштирилиши орқали олинган. Дастлабки даврда бу зотни симментал сигирлари билан, 19 асрда шортгорн чорвалари биланчатиштирилган, кейинчалик чатиштириш усулидан воз кечилиб, зотни наслли кўпайтириш усули билан такомиллаштирилган. 1855 йилда алоҳида зот сифатида тасдиқланган.
Шаролез сигирларининг асосий хусусияти – мушакларни давомий ўстириш қобилиятидир. Шаролез зоти тирик вазни юқори даражада ўсиш суръатлари билан ажралиб туради; бошқа зот сигирларига нисбатан ем ейиш кўрсаткичлари паст ҳисобланади. Бу зот сигирлари яхши насллилиги, баданида кўп бўлмаган ёғ қатлами билан ажралиб туради. Ушбу зотда 3% атрофида эгизак туғилиш ҳолатлари учраб туради.

ЗОТ ТАСНИФИ:

Шароле насли асосан оқ, оч сариққа яқин жигар ранг, алоҳида доғларсиз. Сигирлар йирик (баландлиги 135-145 см), мутаносиб тана тузилишига эга. Танаси узунлиги 165-170 см. Боши кичик, калта ва кенг. Пешонаси кенг. Шохи узун, эгилган. Тумшуғи оч рангда. Бўйни калта, гўштли. Кўкраги чуқур (68-78 см) ва кенг (50-55 см) куракларининг орқасидаги кўкрак диаметри 190-210 см, кўкрак ости суст ривожланган. Бели текис, кенг, орқа томони катта. Елини катта эмас. Думғазаси кенг. Суяги қўпол. Оёқлари қисқароқ ва тўғри шаклда. Мускуллари бақувват эмас, лекин бели ва торқа томонида яхши ривожланган. Жун қатлами узун ва ингичка.

МАҲСУЛДОРЛИГИ:

Вояга етган урғоқчи қорамол вазни– 650-1100 кг, ҳўкизлари – 950-1400 кг. Зот йирик болалайди, эгизаклар туғиш ҳолатлари учраб туради (4%). Янги туғилган бузоқчалар вазни 42-50 кг, улар 6 ойлик ёшда 220-250 кг, 1,5 ёшда ўртача 390-460 кг. Кунлик ўсиш даражаси – 800-1600 гр/кун. Соф гўшт чиқиш миқдори 60-71%. Гўшти юқори сифатли, чиқиши 80% атрофида. Сут маҳсулдорлиги 1800-2700 кг. Сут ёғлилиги 4% атрофида.

ТАРҚАЛИШ ЗОНАСИ:

Зот дунёнинг барча давлатларида кенг тарқалган. Ҳозирги пайтда турли иқлим шароитида 70 дан ортиқ давлатларда етиштирилади: Жанубий ва Шимолий Америка, Океания, Жануби-Шарқий Осиё, Шарқий ва Жанубий Африка, Европа. Ўзбекистонда ушбу зот молларини Республиканинг барча вилоятларида боқиш мумкин. Қорамолнинг ушбу зоти барча иқлим шароитига мослашувчан ҳисобланади. Улар иссиқ ҳудудларда ҳам мувафаққият билан кўпаяди.

ЎЗБЕКИСТОНГА ЕТКАЗИЛАДИГАН БУҚАЧАЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ:

Насл китоби: Барча ғунажинлар расмий насл китобига киритилган, охирги 3 авлоди ҳақидаги маълумотлар ёзилган насли тўғрисидаги хужжатлар ўзи билан бирга.
Соғлиғи: Барча ғунажинлар келиб чикиш давлати ветеринар ходимлари томонидан берилган соғлиғи тўғрисидаги расмий сертификатларга эга.
Кунлик ўсиши: камида 1300 гр/кунь.
Келиб чиқиши : Франция.
Ёши: Танлаш вақтида 10-14ойлик.
Вазни:ёшига қараб 300-400 кг.
Танлаш жараёни: Танлаш ғунажинлар туғилган фермаларда сотиб олувчи тарафидан тасдиқланган 2 кишилик комиссия томонидан амалга оширилади.

Похожие товары

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.