ТАРИХИ:

Европадаги қизил-олачипор зотларга қариндош Монтбелиард зоти ўз тарихини Франциянинг Конте ерларидан бошлайди. Бир асрдан ортиқ вақт давомида монтбелиард зоти кучли селекциядан ўтказилган. Селекция мақсади асосан юқори даражадаги пишлоқ учун сут олиш мақсади бўлган. Дастлаб Франш-Конте провинциясида тарқалган ушбу зот хозирда Францияда қорамол сони бўйича иккинчи ўринда туради. Икки йўналишда (сут ва гўшт) фойдаланилиши туфайли монтбелиард зоти сутни ва гўштни қайта ишлаш тармоғи иқтисодий талабларига тўлиқ жавоб беради. Ушбу қорамоллар сути баъзи пишлоқ сортлари учун мажбурий хом-ашё ҳисобланади. Тоғ ва тоғолди ҳудудларда ўсиб катта бўлган монтбелиард ушбу регионларда мавжуд қуруқ озуқалар ёрдамида юқори сифатли сут бера олади. Озуқаси мўл районларда монтбелиард ўзининг сут бериш ҳосилдорлигини ҳамда бузоқчаларни гўштга тайёрлаш потенциалини тўлиқ намоён қилади. Ҳозирда монтбелиард симменталивлар оиласидаги энг кўп сут берувчи зот ҳисобланади ва дунёнинг 50 дан ортиқ давлатларида етиштирилмоқда. Расмий тарзда монтбелиард зоти 1883 йилдаПарижда бўлиб ўтган кўргазмада тан олинган. Ўшандаёқ унинг расмий насл китоби ташкил қилинган. Монтбелиард Франциянинг кўп провинцияларида кенг тарқалган. Ҳозирда Францияда Монтбелирад зотининг 700 мингдан ортиқ вакили мавжуд, шундан 383 мингтасида сут бериш маҳсулдорлиги назорат қилиб борилмоқда. Монтбелиарднинг юқори сут бериш қобилияти унинг сифатли гўшт бериши билан яхши комбинация ҳосил қилмоқда.

ҚОРАМОЛ ЗОТИ КЎРИНИШИ:

Монтбелиард қорамоллари – бу бақувват скелетга эга, яхши ривожланган нафас олиш, қон айланиш ва бошқа тизимли йирик қорамол бўлиб, унинг бу хусусиятлари унга узоқ муддат (француз наслчилари фикрича улар 14-15 йилгача ишлатилиши мумкин) иқтисодий фойда келтириш имкониятини беради. Монтбелиард сигирлари кенг кўкракга, тўғри ва узун елка ва орқага эга, массив скелет ва яхши қоматга эга. Елини косасимон, яхши ривожланган ва ўртача кўринишдаги сўрғичларга эга. Ташқи кўриниши тўқ қизилдан то қизил-олачипоргача, бунда унинг оёқлари, калласи ва пастки тарафи албатта оқ рангда.

МАҲСУЛДОРЛИГИ:

Россиянинг “Тростянец” наслли хўжалигида ўтказилган текширишлар шу кўрсатдики, монтбелиард зоти сигирлари сут маҳсулдорлиги биринчи лактацияда 18 кг/кун, иккинчи лактацияда 24 кг/кун ташкил қилишини кўрсатди. Ўртача симменталив зотлари бўйича биринчи лактацияда кунлик сут маҳсулдорлиги 14,4 кг, иккинчи лактацияда 20 кг ни қилади, яъни монтбелиард симменталивлар ичида энг кўп сут бериш қобилиятига эга. Францияда ўртача статистик маълумотлар бўйича монтбелиард зоти сут маҳсулдорлиги сут ёғлилиги (3,86-3,89%) ҳамда оқсил миқдори (3,27-3,42%) юқори даражада сақланган ҳолда 2012 йилда 1981 йилга қараганда 42% ошганлиги аниқланди (5551 кг дан 7874 кг гача),

ТАРҚАЛИШ ЗОНАСИ:

Европада Франциядан ташқари монтбелиард зоти Германия, Голландия, Чехия ва Ирландияда ўзини яхши тарафдан кўрсатган. Ушбу зотнинг яхши мослашувчанлигини унинг Марказий ва Шимолий Африка, Ўрта Шарқ ва Латин Америкаси давлатларига қилинаётган кўп миқдордаги экспортида ҳам кўрса бўлади. Ушбу иссиқ ва ёғингарчилик кам давлатларда ҳам монтбелиард зоти ўзининг маҳаллий иқлимга ва боқиш тизимига мослашувчанлигини кўрсатди. Жами тарзда монтбелирад дунёнинг барча иқлим минтақаларида жойлашган 50 дан ортиқ давлатларида боқиб келинмоқда. Ўзбекистонда ушбу қорамол зотини Республиканинг барча вилоятларида боқиш мумкин.

ЎЗБЕКИСТОНГА ЕТКАЗИЛАДИГАН ҚОРАМОЛЛАР ХАРАКТЕРИСТИКАСИ:

Насл китоби: Барча ғунажинлар расмий насл китобига киритилган, охирги 3 авлоди ҳақидаги маълумотлар ёзилган насли тўғрисидаги хужжатлар ўзи билан бирга.
Соғлиғи: Барча ғунажинлар келиб чикиш давлати ветеринар ходимлари томонидан берилган соғлиғи тўғрисидаги расмий сертификатларга эга.
Танаси ва елини: Қорамоллар зотнинг аёл тарафи бўйича 1-классга тегишли. Улар шохсизлантирилган, кучли ва тўғри оёқларга эга, калласи гавдасига пропорционал тарзда, кўкраги кенг ва чуқур. Елини коса кўринишида ва сўғричи тўғри ривожланган, қўшимча сўргичларга эга эмас.
Келиб чиқиши : Франция.
Она авлоди: Монбелиард зоти минимум сут маҳсулдорлиги: 1-чи лактацияда5500 кг дан кўп, 2-чи лактацияда6000 кг дан кўп. Сут камида 3,8% ёғга ва 3,2% оқсилга эга. Лактация давомийлиги 305 кун.
Ота авлоди: ғунажинлар позитив тестдан ўтган ҳўкизлар уруғи билан уруғлантирилган. Ҳўкизлар хайвонларни тест қилиш модели асосида баҳоланган.
Ёши: Танлаш вақтида 19-26 ойлик.
Вазни:ёши ва хомиладорлик даражасига қараб 540-600 кг.
Хомиласи: расмий ветеринар врачи тарафидан тасдиқланган 3-5,5 ойлик хомилага эга.
Танлаш жараёни: Танлаш ғунажинлар туғилган фермаларда сотиб олувчи тарафидан тасдиқланган 2 кишилик комиссия томонидан амалга оширилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.