Голштин наслли Европа (Австрия ва Германия)дан олиб келтирилади. Энг мининмал буюртма 33 бош.

Сут йўналишига бўлган бу зотнинг хусусиятлари

  • Биринчи туққан ғунажинларда юқори маҳсулдорлик, кўп лактация периодлари давомида стабил сут маҳсулдорлиги
  • Бир лактацияда 10000 кг сут олишга генетик ва ҳосилдорлик бўйича энг тўғри келадиган зот
  • Тез ривожланади, натижада эрта хомиладорлик ва сутга кириш
  • Ушбу зот қорамоллари катта ва узун ошқозон-кўкрак қафасига эга, бу бўлса уларга кўп миқдорда озиқланиш имконини беради
  • Яхши соғлиқ ва доимий хомиладорлик
  • Елинлари яхши тузилган, натижада ажойиб сут бериш қобилияти
  • Голштинлар айниқса йирик ва замонавий фермаларга энг мос зот ҳисобланади
  • Европадан энг кўп экспорт қилинадиган зот, дунёнинг барча жойларида мослаша олишини кўрсатган зот

TARIXI

Ушбу қорамол зоти сут йўналишидаги қорамоллар ичида биринчи ўринда туради. Голштин зотининг ватани Голландия ҳисобланади. Кейинчалик у Америка материгида ўзига хос сифатларга эга бўлди. Голланд қорамолини ривожлантириш бўйича биринчи пионер Белмонт шахрилик (АҚШ) У.У.Ченери ҳисобланади. Қорамолнинг наслни ривожлантириш тарихи 1852 йилдан бошланади. Айнан шу йилда Ченери голштин қорамолини голланд капитанидан сотиб олади. Юқори сут бериш маҳсулдорлиги ҳамда мослашувчанлиги натижасида кейинчалик ушбу зотли қорамол Шимолий Америкада кенг тарқалди. 1871 йил 15 мартда айнан Шимолий Америкада Голштин-фриз зотли қорамол селекционерлари жамияти ташкил қилинди, ушбу жамиятнинг президенти этиб Уинсроп Ченери тайинланди. 1872 йилда қора-ола голштин Американинг 12 Штатида боқиларди, худди шу йилда голштин-фриз зотининг биринчи насл китоби чоп этилди. 1983 йилдан ушбу қора-ола зот Америка ва Канадада Голштин (анг. Ҳолстеин) номи билан атала бошлади.

ҚОРАМОЛ ЗОТИ КЎРИНИШИ:

Қорамол қора-ола кўринишга эга. Қорамол бақувват гавдаси, кенг кўкраги, текис ва узун танаси билан ажралиб туради. Елини йирик, одатда думалоқ ва косасимон кўринишда бўлади. Елин сўрғичлари цилиндрга ўхшаган, ўртача катталикда. Вояга етган ўртача қорамол 670-700 кг вазнга эга. Ўртача ҳисобда ушбу зот қорамоллари: танаси ўртача баландлиги 143-145 см, кўкрак узунлиги 80-86 см, кенглиги 55-65 см, кет тарафи кенглиги 63 см бўлади.

СУТ МАҲСУЛДОРЛИГИ:

Голштин зотининг сут ва гўшт ҳосилдорлиги ҳар хил давлатларда турли климатик шароит ва боқиш рационидан келиб чиқиб ҳар хил кўринишда. Ўзбекистон фермерларида ушбу зотнинг ўртача сут ҳосилдорлиги 6500-7500 кг, сут ёғлилиги 3,6-3,9% ни, сутда оқсил миқдори ўртача 3% атрофида. Гўшт сифати яхши даражада. Гўшт чиқиш даражаси 50-55%. Қизиқарли факт голштин сигири ўртача ёғлилик ва сут ҳосилдорлиги бўйича доимий равишда биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. 1983 йилда 305 кун ичида (бир лактация даври) мутлоқ рекорд 25,248 тн сут олиниши билан ўрнатилган.

ТАРҚАЛИШ ЗОНАЛАРИ:

Голштин зоти Европада, Австралияда, Шимолий ва Жанубий Американинг йирик давлатларида, яқин хориж давлатларида (Россия, Белорус, Украина ва Қозоғистон). Ўзбекистонда ушбу зотли қорамолни Республиканинг иқлими юмшоқроқ вилоятларида боқиш тавсия этилади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.